11:54 | 27.05.23 4069

Номаълум шахс қизлар ётоқхонаси олдида беҳаё ҳаракатлар қилди

Қонунбузарлик талабалар томонидан тасвирга олинган

Тошкентда номаълум шахс университет ётоқхонаси олдида беҳаё ҳаракатлар қилди. Аниқланишича, қонунбузарлик ётоқхонанинг қизлар яшайдиган қисмида содир бўлган ва талабалар томонидан тасвирга олинган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси баёнот берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 24 май куни тахминан соат 15:00 ларда Учтепа туманида жойлашган олийгоҳлардан бирининг қизлар учун мўлжалланган ётоқхонаси олдида, 1961 йилда туғилган фуқаро жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, майда безорилик содир этган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 349
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 645
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 621
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 472
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 338
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 663