Саудия Арабистони Қўшма Штатлардан узоқлашяпти — Reuters
Абдулазиз бин Салмон Ассад фойдасига юриш қилди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Абдулазиз бин Салмон ўтган ҳафта Сурияни Араб давлатлари лигасига қайта қабул қилиш жараёнида катта рол ўйнаши Вашингтонга ишора бўлди.

Араб саммитида валиаҳд ва Ассаднинг қучоқлашиб кўришиши ва юзидан ўпиб сўрашиши нафақат геосиёсий воқелик, балки шаҳзоданинг сиёсий обросини ҳам оширди. 2018 йилда журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши шаҳзоданинг Ғарб давлари томонидан четлаб ўтилишига сабаб бўлаётганди. Аммо, эндиликда Ғарб давлатлари бу сиёсий воқеликдан сўнг, Абдулазиз бин Салмонни четлаб ўтолмайди.
Ҳозирда Саудия АҚШнинг хавфсизлик бўйича ваъдаларидан чарчаган ва шубҳа билан қарай бошлаган. АҚШнинг эътирозларига қарамай, Саудия унинг узоқ йиллик душманлари билан алоқаларни тикламоқда.

Унинг дунё сиёсатида обрўйи ошишининг сабаби нафақат Ассад билан қучоқлашиб кўришиш, балки Зеленскийнинг Жиддага ташрифи чоғида нефт компаниялари билан Киев ва Москва ўртасида воситачилик қилишини билдиргани ҳамдир.
Қўшма Штатлар Саудия Арабистонини 1990 йилги Саддам Ҳусайннинг эҳтимолий ҳужумидан сақлаб қолиши, Эроннинг Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатларини кузатиб туриши ва Ар-Риёдни катта миқдорда қурол-яроғ билан таъминлаши каби омиллар орқали ҳарбий қарамликка олиб келган.
АҚШ Яқин Шарққа жиддий қарамаган ва Ар-Риёднинг муаммоларига эътиборсизлик қилган. Бу эса Саудиянинг мустақил минтақавий сиёсат олиб боришига сабаб бўлди. Ғарб давлатлари Украина уруши сабаб беқарорлашган нефт бозорини тартибга солиш учун Саудияга мурожаат қилганди ва бу ҳолат глобал сиёсатда Саудиянинг ролини анча мустаҳкамлаганди. Натижада, бу позиция Саудия учун юқори даражали саммит чиқишлари орқали дипломатик ҳужум бошлаш имконин яратди.
Бу воқеа Қўшма Штатлар учун «муносабатларни сизсиз ҳам қайта қура оламиз» деган сигналдир, — дейди Кўрфаз татқиқот маркази раҳбари Абдулазиз ал-Сагер.
Хитойнинг Ар-Риёд ва Теҳрон ўртасидаги музокаларда воситачилик қилиши Саудиянинг Қўшма Штатлардан узоқлашганини очиқ ойдин ифодалайди. Шунингдек, шаҳзода Туркия билан алоқаларни яхшилади. Дипломатлар ва Доҳа расмийларига кўра, босқинчиликда айбланган қўшни Қатарга нисбатан бойкот тугатилди.