18:06 | 27.05.23 7953

Телебошловчи Нозима Маҳмудова вафот этди

Журналистнинг ўлимига юрак операцияси сабаб бўлгани айтилмоқда

Yoshlar телеканалининг «Янги давр» дастури бошловчиси, журналист Нозима Маҳмудова 26 май куни 31 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди. Таъкидланишича, журналистда 26 май куни юрак операцияси ўтказилган ва шундан сўнг у вафот этган.

Нозима Маҳмудова Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили филологияси факултетида ўқиган. Журналистлик фаолиятини 2013 йилда бошлаб, Toshkent, O‘zbekiston 24, Sevimli телеканалларида ишлаган. Бугунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги медиа маркази ва Yoshlar телеканалида фаолият олиб бораётган эди.

Унинг бир нафар ўғил фарзанди бор.