22:10 | 29.05.23 3646

«Адолат» СДПдан Ўзбекистон президентлигига номзод тасдиқланди

Номзоднинг сайловолди дастури ҳам тақдим этилди

Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари қурултойи ўтказилди.

«Адолат» социал-демократик партияси

Қурултой кун тартибидан Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда партиядан Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар ўрин олди.

Қурултойда Ўзбекистон президентлигига Робахон Маҳмудованинг номзоди кўрсатилди. Мазкур масала юзасидан сўзга чиққанлар номзодни қўллаб-қувватлаб, барча делегатларни номзодга овоз беришга чақирди.

«Адолат» социал-демократик партияси

Қурултой кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон президентлигига «Адолат» социал-демократик партиясининг номзоди Робахон Маҳмудова ўз сайловолди дастурининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини қурултой қатнашчилари эътиборига ҳавола этди.

Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастури ўнта йўналишдан иборат бўлиб, ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновациялар ва таълим соҳасининг барқарор ривожини кафолатлаш, аҳоли саломатлигини кучайтириш, жамият барқарор ривожланишини таъминлаш, экология ва атроф-муҳитга эътиборни кучайтириш, фуқаролик жамияти, аёл ва оиланинг жамиятдаги ўрнини кучайтириш, юксак маънавиятли жамият барпо этиш, тинчликсевар, адолатли ва прогрессив ташқи сиёсат олиб бориш каби вазифалар шулар жумласидандир.

Шунингдек, номзод дастуридан инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун янги имкониятлар яратиш, қонунларни тўғридан тўғри ишлайдиган механизмлар билан қабул қилиш каби устувор вазифалар ўрин олган.

«Адолат» социал-демократик партияси

Номзод сайловолди дастурида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бу йўналишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича «Ижтимоий давлат – 2030» дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, «Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тўғрисида»ги қонун қабул қилиш зарурати каби таклифларни илгари сурди.

Муҳокамалар якунида Ўзбекистон президентлигига Робахон Маҳмудованинг номзодини кўрсатиш ҳақидаги таклиф ва уларнинг сайловолди дастури қурултой делегатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 349
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 647
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 623
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 472
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 342
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 667