Маълум бўлишича, ҳодиса 5 май куни соат 18:00 атрофида Марҳамат туманидаги Жанубий Фарғона каналида содир бўлган. Очиқланагн маълумотларга кўра, шу туманда яшовчи 2003 йилда туғилган Н.А таниши Г. Х.ни сувга тушиб кетганини кўриб, қутқармоқчи бўлган ва сувга тушган. Аммо қизни бошқалар қутқариб қолган. Н.А эса оқиб кетган.

Йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб, 8 май куни соат 11:30 атрофида каналнинг Марҳамат тумани «Полвонтош» маҳалласидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.