15:42 | 29.05.23 2193
Фарғонада тез ёрдам ва миллий гвардия автомобиллари ЙТҲ содир этди
Воқеа оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган
Фарғона вилоятида Миллий гвардия автомобили тез тиббий ёрдам бўлими машинаси билан тўқнашув содир этди. Ҳолат юзасидан Миллий гвардия бошқармаси расмий баёнот берди.
Қувасой шаҳар Алишер Навоий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган гвардия машинаси қарама-қарши ҳаракатдаги тез ёрдам бўлимининг Damas машинасига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этди. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олди.
Эндиликда, холат юзасидан Қувасой шаҳар прократураси терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.