17:30 | 29.05.23 2667

ХДП президентликка номзодни тасдиқлади

Номзод дастуридан демократик ижтимоий давлат барпо этиш ташаббуси ўрин олган

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIII қурултойида президентликка номзодни тасдиқлади. Бу ҳақда партия ахборот маркази хабар берди.

Жорий йилнинг 29 май куни Тошкент шаҳрида партия қурултойи ўтказилди. Унда партия аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Қурултой кун тартибида Ўзбекистон президентлигига номзод кўрсатиш ва номзоднинг дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Қурултойда Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала атрофлича муҳокама қилинди. Партия Марказий Кенгашининг жорий йил 12 май куни бўлиб ўтган пленумида партия Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек Илясович Иноятов номзодини илгари суриш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Шундан сўнг, Сайлов кодексига мувофиқ, партиянинг ваколатли вакили Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этишга ижозат сўраб Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширди. Ҳужжатларни ўрганиб чиққан Марказий сайлов комиссияси ЎзХДПнинг 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этишини тасдиқлади.

Сўзга чиққан партия фаоллари Улуғбек Иноятов номзодини қўллаб-қувватлади. Номзод масаласи бўйича муҳокамалардан сўнг, Президент сайловида Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илясович Иноятовни номзод сифатида кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Шунингдек, номзоднинг Дастури тўғрисидаги масала ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Номзод дастуридан Ўзбекистондаги ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик ва халқ ҳокимиятчилиги мезонларига мос келадиган демократик ижтимоий давлатни барпо этиш каби масалалар ўрин олган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 328
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 622
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 613
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 460
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 327
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 643