19:40 | 29.05.23 1969
Юнусободда 6 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 6 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати ЙТҲ бўйича маълумот берди.
Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 29 май куни соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган. Тўқнашув Malibu-2, BYD SONG, VAZ-2105, Lasetti, Nexia-3 русумли енгил машиналар ва ZIL русумли юк машинаси иштирокида рўй берган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.