21:42 | 29.05.23 1980

Тошкент ва Фарғонада таълим муассасаси билан боғлиқ коррупцион жиноятлар аниқланди

Фуқаролар ўқишга кириш учун 4 минг АҚШ долларигача пора берган

Бош прократура ҳузуридаги Департамент Тошкент ва Фарғонада коррупцион жиноятларни аниқлади.

Departament_uz

Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Иқтисодиёт унуверситетига ўқишга киритиб қўйиш учун пул олаётган шахс ушланди. Фуқаро С.И Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиш учун М.А дан 4 минг АҚШ доллари пора олаётганда, ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

Ҳудди шундай ҳолат Департаментнинг Фарғона вилоят бўлими, ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳам аниқланди. Маълум бўлишича, фуқаро М.С Марғилондаги Ибн Сино жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритишни ваъда қилиб, М.Ш дан 400 АҚШ доллари пора олаётганда қўлга олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28 ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 594
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 785
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 381
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 410
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 785
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 290