13:18 | 30.05.23 3365

Моcквага дрон ҳужуми уйиштирилди — Собянин

Ҳодиса оқибатида жиддий жароҳат олганлар йўқ

Бугун, 30 май куни тонгда Москвага дрон ҳужуми уйиштирилди. Бу ҳақда Москва шаҳар мери Сергей Собянин ўз телеграм каналида хабар берди.

ERR

Бугун эрта тонгда дрон ҳужуми бир неча биноларга кичик зарар етказди. Ҳодиса содир бўлган жойда шаҳарнинг барча тез ёрдам хизматлари ишламоқда. Улар нима бўлганини аниқлайдилар. Ҳозирча ҳеч ким жиддий жабрланмаган. Сиздан фақат расмий манбаларга ишонишингизни ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайман.

Шаҳар мери ўз телеграм канали орқали ҳолатни ёритиб борди. У одамлар эвакуация қилингани, махсус хизматлар ишни тугатгач, барча ўз уйига қайтишини билдирган.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан олиб борилган ишлар давомида дрон ҳужум қилган икки уйнинг бир нечта кириш жойлари аҳолисини эвакуация қилиш чоралари кўрилди. Махсус хизматларнинг иши тугагач, аҳоли ўз хонадонларига қайтиши мумкин бўлади.

Шунингдек, мер тиббий ёрдам ишлари ҳақида ҳам тўхталиб,жиддий жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилган.

Шаҳар тиббиёт хизматидан олинган маълумотларга кўра, айни дамда дрондан зарар кўрган уйларда яшовчиларнинг ҳеч бири жиддий жароҳат олмаган. Икки киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳеч ким касалхонага ётқизишга муҳтож эмас ва керакли ёрдам жойида кўрсатилди. Шунингдек, воқеа жойида тез ёрдам бригадалари ишламоқда.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 609
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 785
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 381
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 414
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 795
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 290