14:30 | 30.05.23 2352

Тадбиркорлар учун кредитлар ўртача 20 фоиздан 10-12 фоизгача туширилади — Шавкат Мирзиёев

Президент сайловолди дастурини ўқиб эшиттирди

Tashkent city боғидаги Kongress Hall’да Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг XI cъезди бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

uzlidep.uz

Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан делегатлар қатнашмоқда. Съездда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этиш учун партия номзоди ва унинг дастурини тасдиқлаш кун тартибига қўйилган. Йиғилишда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев партия номзоди сифатида кўрсатилган ва ўз сайлов олди дастурини ўқиб эшиттирмоқда.

uzlidep.uz

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури 5 та стратегик мақсаддан иборат. Жумладан, биринчидан:

  •  Tаълим, яъни ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш.
  • Энг аввало, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров 100 фоизга етказилади.
  • Боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
  • Келгуси 7 йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратиш зарур. Шу мақсадда, «Йилига 500 минг ўқувчи ўрни» дастури амалга оширилади.
  • Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади.Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади.
  • Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади.
  • Чекка ҳудудларимизда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади.
  • Келгуси етти йилда барча мактабларга чет эллардан «тил эгалари» бўлган ўқитувчилар олиб келинади.

Иккинчидан, одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади. Шу мақсадда 2030 йилга бориб қуйидаги натижаларга эришиш режа қилинмоқда:

  • иқтисодиётимизни 2 баробар ошириб, 160 миллиард долларга етказиш;
  • аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга ошириш.

Бунинг натижасида, Ўзбекистон «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига киради.

Ўзбекистон тарихида илк бор алюминий, литий, пўлат, графит ишлаб чиқариш бошланади. Хусусан, 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади. Бунда, йилига 300 мингта электромобил ишлаб чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адоалат ва ХДП ҳам номзод ва дастурларини тасдиқлаган эди.


Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 598
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 358
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 379
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 703
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 273
Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

10:51 | 04.10.23 319