19:18 | 31.05.23 4240

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Дастурдан оналар ва болалар ўлимини камида 2 баробарга қисқартириш ҳам ўрин олган

Ташкент City’даги Congress Hall мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтган тўғрисида хабар берилганди. Унда Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади.

uzlidep.uz

1-мақсад: Таълим йўналиши

Дунёдаги Топ-500 га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва «икки дипломли тизим» жорий этилади. Бундан ташқари, био-технология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшлар энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборилади.

Бунинг учун, 200 миллион доллар йўналтирилади. Келгуси етти йилда илм-фан ва инноватсияларни ривожлантириш учун 1 миллиард доллар ажратилади.

Биз ҳурматли профессор ва академиклар, илмий тадқиқотлар олиб бораётган магистр ва аспирантлар, олийгоҳлар ўқитувчи ва домлалари, бир сўз билан айтганда, заҳматкаш илмий ва ижодкор зиёлиларимиз ватан равнақига муносиб ҳисса қўшаётганини юксак қадрлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, уларнинг барчасига миннатдорчилик билдириб, самимий ҳурмат-еҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман, — дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари бундан олти-етти йил олдин, афсуски, ўн минглаб беморлар гемодиализ, онко-гематология ёрдамидан фойдаланиш учун кунлаб, ойлаб навбат кутганлари, қанчаси бу хизматларга етиб бора олмаганини эслаб ўтди.

Биз тиббиёт соҳасида катта ислоҳотларни бошладик. Бунинг натижасида вазият тубдан ўзгарди. Энди бундай беморлар учун замонавий шифохоналар ҳам, малакали мутахассислар ва даволаш учун маблағимиз ҳам етарли. Лекин аҳолимизни тиббиёт тизимидан рози қилиш учун, ҳали жуда кўп ишларни амалга оширишимиз керак, — дейди президент.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятлар ишга солинади.

Бунинг учун, 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасида ирсий касалликлар камида 2 баробарга қисқартирилади;

  • онкология, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробар камайтириш асосий вазифа бўлади.
    Бунда:
  • 120 минг нафар онкология, 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олинади;
    Гепатит C касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйилади;
    туберкулёз билан касалланиш даражасини юз минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтиришга эришамиз (2016-йилда 43 нафар бўлган).

Шу билан бирга, келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади. Бу орқали, тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатлари бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал бўлади.

Шунингдек, онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, Ўзбекистонда илк бор ўзак ҳужайралари трансплантатсияси йўлга қўйилади. Бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади.

Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болаларга 7 турдаги витаминлар, ёд ва фолий кислотасини бепул тарқатиш келгуси йилларда ҳам давом эттирилади.

Яна бир муҳим янгилик — соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади. Умуман, 2030 йилга қадар тиббиётга буджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, 6 миллиард долларга етказилади.

uzlidep.uz

2-мақсад: Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш

2030 йилга бориб иқтисодиёт 2 баробарга оширилиб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади. Бунинг натижасида, Ўзбекистон «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига киради. Энг аввало, илғор технологияларга асосланган саноат ривожлантирилади. Бунда, меҳнат унумдорлиги 2 баробар ошади (ҳозир бир ишчига 12,5 минг доллар маҳсулот тўғри келади).

Иккинчи мақсад доирасида, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан бирга, умумий қиймати 115 миллиард доллар бўлган йирик лойиҳалар бошланди. Жумладан, кейинги йилларда стратегик мега-лойиҳалар ишга туширилади. Хусусан:

  • Олмалиқда 3 та мис бойитиш фабрикаси ва янги мис эритиш заводи;
  • Оҳангарон мисни қайта ишлаш кластери;
  • Навоий, Қўнғирот ва Қоракўлда йирик кимё-полимер кластерлари;
  • Тошкент ва Навоий вилоятларида фосфорит хом ашёсидан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси;
  • Тебинбулоқ ва Ғаллаоролда темир ишлаб чиқариш мажмуалари иш бошлайди.

Натижада, 2030 йилгача юқори даромадли маҳсулот учун зарур бўлган мис ишлаб чиқариш — 3,5 баробар (500 минг тоннага), олтин — 1,5 карра (155 тонна), кумуш — 3 марта (500 тонна), уран — 3 баробар (10 минг тонна) оширилади. Мамлакатимиз тарихида илк бор алюминий, литий, пўлат, графит ишлаб чиқариш бошланади.

uzlidep.uz

3-мақсад: Сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш

2030 йилга қадар экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказиш учун далаларга сув етказадиган обектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилади.

Сув етказиш тизимига Туркия, Испания, Хитой каби давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади.

Сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонларни янада рағбатлантирилади.

uzlidep.uz

4-мақсад: Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш

Рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принсипи ҳаётга жадал олиб кирилади. Шу мақсадда давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Энди, давлат хизматлари учун одамлар овора бўлиб, ариза ёки бланка тўлдирмайди, паспорт ёки бошқа ҳужжат тақдим қилмайди. Давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон тизимдан ўзи олади.

Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, улар барча масалаларни «бир қадам»да ҳал этадиган масканга айлантирилади.

5-мақсад: Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий салоҳиятини янада ошириш

«Янги Ўзбекистон хавфсиз ва тинчликсевар давлат» — ушбу йўналишда Марказий Осиёда турли йўналишлар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаб, юртимиз тараққиётида фаол иштирок этишлари учун уларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича тизимли чораларни кўриш таклиф этилмоқда.

uzlidep.uz

Дастурда Қуролли Кучларимизнинг қудрати, мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Миллий армияни 2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича ташаббуслар илгари сурилмоқда.


Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 697
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 371
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 386
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 720
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 278
Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

10:51 | 04.10.23 328