15:42 | 31.05.23 3602

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Улардан бири касалхонада вафот этган

Бектемир туманида Cobalt автомашинаси «Жигули» билан тўқнашиб кетиши оқибатида йўл четида турган уч кишини уриб юборди. Оқибатда улардан бири касалхонада вафот этган. Бу ҳақда Bugun.uz’га Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Нилюфар Исоханов хабар қилди.

Ҳодиса 28 май куни соат 21:00 атрофида «Намуна» кўчасида содир бўлган. Cobalt ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, бошқарувни йўқотиб қўйган, натижада «Жигули» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган ва уч кишини уриб юборган.

Бунинг оқибатида бир нафар пиёда кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 684
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 371
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 386
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 717
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 274
Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

10:51 | 04.10.23 328