10:18 | 01.06.23 3695

1 июндан қонунчиликка қандай ўзгартиришлар киритилади?

Bugun.uz 1 июндан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади

Бугундан бошлаб қонунчиликда бир қанча ўзгаришлар кучга киради. Савдо-сотиқдан тортиб тиббиёт соҳасигача ўзгараётган қонунлар баъзи қулайликлар ва имтиёзларни ўз ичига олади.

norma.uz

Янгиланган Конституция сабаб ўзгартирилаётган баъзи қонун нормалари қуйидагилардан иборат:

  • Савдо-сотиқ муносабатларини 24 соат давомида амалга ошириш мумкин бўлади;
  • Тўлов бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахсларнинг P2P пул ўтказмалари учун электрон ҳисобварақ-фактуралар бериши бекор қилинади;
  • Телекоммуникация воситаларини ижарада жойлаштириш бўйича янги қоидалар киритилади;
  • Вафот этган ҳарбийлар оиласига қўшимча имтиёзлар берилади. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва ОТМда давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига 2 марта темир йўл ва ҳаво транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
  • Қишда талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг берилган кредит таътиллари тугамоқда. Марказий банк ва тижорат банкларига қиш мавсумида талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича январь-март ойлари учун тўловлар муддатини 2023 йил 1 июнга қадар узайтириш топшириғи берилганди. Мазкур муддат 1 июндан якунига етмоқда;
  • Ўзбекистонда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экологияга таъсирни чеклаш мақсадида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади;
  • Чақалоқларни рўйхатдан ўтказиш тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади;
  • Тиббиёт муассасалари томонидан туғилганлик бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли маълумотнома берилади ва у гербли гувоҳномага тенглаштирилади;
  • Суд-экспертиза ташкилотларига берилган божхона имтиёзлари бекор қилинади.