9:06 | 01.06.23 2712

Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар «перевод»чилар учун амал қилмайди

Ўқишни кўчириш учун аризалар 15 июлдан 5 августгача қабул қилинади

Ўзбекистонда хорижий олий ўқув юртларидан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш жараёнлари бошланишига оз қолди. Бу жараёнда талаба йўналишига қараб тест ёки ижодий имтиҳон топширади. Ўтиш баллари ҳар йили 15 июлгача Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтида эълон қилинади.

Bugun.uz

Ўқишни Ўзбекистондаги ОТМдан бошқасига кўчириш учун 2 тоифадаги талабаларга рухсат берилган.

  • Турмушга чиққан талаба турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
  • Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.

Ўзбекистондаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат олий ўқув юртига ўтиш учун имтиҳон топширади. Аризалар 15 июлдан 5 августгача қабул қилинади. Ўтиш баллини тўплолмаган талабалар «супер-контракт» билан ҳам  қабул қилиниши мумкин.