Андижонлик эркак cамарқандлик аёлни хонавайрон қилди
Эркак ўзини «Дилафрўз» исми билан таништириб, 12 миллионга яқин маблағни ечиб олган
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли аёл ариза билан мурожаат қилиб, Telegram’да номаълум шахс томонидан ўзининг номига расмийлаштирилган пластик картасидан жами 11 557 000 сўм миқдоридаги пуллар алдов йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган. Маълум бўлишича, ушбу жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 59 ёшли эркак А.У. содир этганлиги аниқланган.

Таъкидланишича, А.У. Telegram’да ўзини «Дилафрўз» деб таништирган ва А.Х.га бир дона аёллар курткасини 500.000 сўмга сотишга келишиб, унга тегишли бўлган пластик картанинг махфий кодларини сохта ҳавола юбориш орқали алдов йўли билан қўлга киритган. Натижада жами 11 557 000 сўм пул маблағларини ечиб олган.
59 ёшли эркакка нисбатан ЖКнинг 168 моддаси 3 қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.
Қонунда эркак томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.