15:42 | 01.06.23 3311

Хўжандда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар калтакланган

Полковник ва беш нафар ҳарбий хизматчи қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жорий йил баҳорида ижтимоий тармоқларнинг тожик сегментида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар калтаклангани акс этган тасвирлар тарқалган, гумонланувчилар ҳибсга олинган эди. Тожикистон Олий суди ҳарбий коллегияси томонидан жиноятда гумонланган  полковник ва 5 нафар ҳарбий хизматчи қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Asia-Plus

Хўжанд гарнизони Ҳарбий коллегияси маъсул ҳодими олти гумонланувчининг барчаси 30 май куни судлангани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Бироқ, маъсул ҳодим батафсил маълумот беришдан тийилиб, Тожикистон Олий суди Ҳарбий коллегияси судяси Матин Бобозода чиқарган ҳукмга ишора қилган ҳолос.

Беш нафар ҳарбий хизматчи «аскарлар ўртасида бўйсуниш муносабатлари мавжуд бўлмаган тақдирда ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларини бузганлик» да айбланган.

Судга жиноят вақтида биринчи Ворух комендатурасининг бошлиғи бўлган подполковник Нузҳат Лазуриев ҳам келди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 391-моддаси 3-қисми «б» банди билан айблов қўйилди.

Хўжанд гарнизони Ҳарбий коллегиясидаги иккинчи манба исм-шарифини айтмаган ҳолда подполковник Нузҳат Лазуриев ва сержант Жонибек Қосимзода 11,6 йилга, яна тўрт нафар ҳарбий хизматчи эса 9,6 йилга озодликдан маҳрум этилганини айтди.

Аскарларнинг калтаклангани акс этган видео 2022 йил охирида Тожикистон чегара қўшинлари бўлинмаларидан бирида суратга олинган, бироқ ижтимоий тармоқларда баҳорги чақирув даврида эълон қилинган эди.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 398
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 247
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 197
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 634