BRICS саммитида Путинни ҳибсга олиш назарий жиҳатдан талаб қилинади
Жанубий Африка нима қилиш кераклиги ҳақида бош қотиряпти
BRICS ташқи ишлар вазирлари 1 июн кундаги йиғилишда ўз блокларининг Ғарб давлатлари билан рақобатлашишга интилишини таъкидладилар. Бироқ Жанубий Африкадаги музокаралар «Россия президенти август ойида бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этса, ҳибсга олинадими?», деган саволлар соясида қолди.

Жанубий Африка Республикаси ташқи ишлар вазири Наледи Пандорнинг айтишича, Халқаро Жиноят Суди (ICC) томонидан ҳарбий жиноятлар бўйича ҳибсга олишга ордер берилган Владимир Путин Ёханнесбургда бўлиб ўтиши режалаштирилган BRICS саммитига келса, унинг мамлакати қандай йўл тутишни кўриб чиқаётганини айтди.
ICC аъзоси сифатида Жанубий Африкадан Путинни ҳибсга олиш назарий жиҳатдан талаб қилинади.