21:42 | 02.06.23 2374

Фотожамланма: Анталия ва унинг диққатга сазовор жойлари

Ривоятларга кўра, Анталия соҳилларида Миср маликаси Клеопатра ва Рим императори Антониус ҳам бўлган

Торос тоғларининг ярим ой шакли билан ўралган, Ўрта Ер денгизи ва мовий осмон рангларининг мукаммал қоришуви, шунингдек, айни пайтда кўнгилочар саёҳат манзили деганда хаёлга биринчилардан бўлиб келадиган маршрут Анталия. У тарих, маданият, табиат, денгиз, ҳамда, қуёшни ўзида мужассам этган эртакнамо шаҳардир.

Анталия дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган шаҳарлардан бири ва бунинг ўнлаб сабаблари мавжуд. Ўрта Ер денгизи соҳилида ғарбдан шарққа қараб чўзилган 640 километрлик қирғоқ чизиғи, шаҳарни қирғоққа параллель равишда ўраб турган Торос тоғлари билан денгиз, қум ва қуёшни севувчилар, ҳамда, табиатда адашиб қолишни истаганлар Анталияда ўзларига ўнлаб мақбул вариантларни топишлари мумкин.

Туркия туризм агентлиги

Шаҳарнинг энг ғарбий қисмининг Теке ярим оролида, Қадимги Ликия маданиятининг муҳим марказларидан бири бўлган Антик Патара шаҳри жойлашган. Шарққа қараб ҳаракатланар экансиз, Демре қўлтиғида сўлим табиатни, ҳар бир бурчакда эса, қадимги цивилизация изларини учратишингиз мумкин. Кас — дунёдаги кам сонли сув остига шўнғиш марказларидан бири саналади. Кемерда кўплаб ҳашаматли курорт меҳмонхоналари ва ҳайбатли Таҳтали тоғи жойлашган. Анталия шаҳрининг марказини ташкил этган Калеичи, Шарқий Ўртаер денгизининг энг муҳим ўрта аср портларидан бири бўлган қадимий Аттаэлиа шаҳрини, Салжуқийлар изларини ва табиат мўъжизаларини бирлаштиради. Памфилия цивилизациясининг муҳим порт шаҳри бўлган Санкт-Полнинг асосий тўхташ жойларидан бири бўлган Перге антик шаҳри, ажойиб тузилмалари билан таъсирчан тарихий марказга айлантирилган.

Белек, махсус лойиҳалаштирилган майдонлари билан дунёнинг ноёб гольф марказларидан бири саналади. Белек минтақасида жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган хизматлар, табиат ва турли қулайликларга эга юқори даражадаги курорт меҳмонхоналари ҳам мавжуд. Бу ердан бир оз шимолга юрсангиз, дунёдаги энг яхши сақланиб қолган қадимий театрлардан бири Аспендос антик театрига боришингиз мумкин. Дарёга ўрмонлар орасидан сизиб келиб, кўпиклардек кўпирганча қўшилиб кетадиган Манавгат шаршараси ва унинг ёнидаги денгиз соҳилида жойлашган Аполлон ибодатхонаси ва Сиде қадимий шаҳри, ўрганиш учун бир кун ҳам етмайдиган маданий бойликларга эга. Қарағай ўрмонлари ва шаршаралари билан мафтун қилувчи Алания, Ўрта Ер денгизигача чўзилган тарихий қалъаси билан шаҳарнинг шарқида жойлашган.

Тахтали тоғи

Тахтали тоғи Анталия шаҳар марказининг ғарбий қисмида, Кемер туманидаги Бейдағлари миллий боғи ичида жойлашган. Тоғ Кемер қирғоқ чизиғига жуда яқин бўлсада, тоғнинг чўққиси 2365 метр баландликда жойлашган.

Туркия туризм агентлиги

Торос тоғлари

Торос тоғлари ёки оддийгина Торослар, кўплаб Европа мамлакатларини босиб ўтган Алп тоғларининг Онадўлидаги қисман давомидир. Торос тоғлари Туркияда Ўрта Ер денгизи соҳилига параллель равишда Анталиянинг ғарбидан, яъни, Теке ярим оролидан бошланиб, бутун Анталияни денгизга параллель равишда айланиб ўтади ва Сурия чегараларига кириб давом этади.

Туркия туризм агентлиги

Кўприкли канён миллий боғи

Кўприкли канён миллий боғи Анталия шаҳар марказидан 85 км шимоли-шарқда, Манавгат туманидан 63 км шимоли-ғарбда, Кўпручай дарёси ёқасида жойлашган. Ушбу табиий ҳудуд 1973 йилда Миллий боғ сифатида ажратилган ва эълон қилинган. Миллий боғнинг манба қийматини ташкил этувчи Кўпручай таъсирида вужудга келган водий, Туркиянинг энг узун канёнларидан бири бўлиб, узунлиги 14 км, девор баландлиги эса, 100 метрдан ортиқдир.

Кўприкли канён миллий боғи ўзининг табиий, тарихий ва маданий бойликлари туфайли ташриф буюрувчиларга кўплаб кўнгилочар тадбирларни таклиф этади. Кўпручай ва унинг атрофида каноэ (эшкакли қайиқ)да сайр қилиш ва канёнда бўйлаб саёҳат қилиш, шунингдек, рафтинг, сузиш, пиёда сайр қилиш, қояга кўтарилиш, мўлжалга отиш, велоспорт, балиқ овлаш, ёввойи табиатни кузатиш, лагерь, фотография, пикник, жип сафари ва плато экскурcиялари каби ўнлаб турли хилдаги тадбирларни амалга оширишингиз мумкин. Шунингдек, сиз Селге антик шаҳрини ва бир қисми Миллий боғда жойлашган Авлиё Павел йўлини маршрутингизга киритишингиз мумкин.

Туркия туризм агентлиги

Гўйнук дараси

Анталия шаҳар марказидан 36 км жануби-ғарбда, Кемернинг шимолда жойлашган Гўйнук дараси ўзининг сўлим табиати, кўм-кўк дарахтлари, табиий шаршаралари ва ҳовузлари билан деярли ер юзидаги жаннатга айланган. Ушбу дара дунёга машҳур Ликия йўлида жойлашган.

Туркия туризм агентлиги

 Кекова                                                                                   

Кекова — узунлиги 7,4 км, кенглиги тахминан 500 метрга етган орол бўлиб, Учоғиз (Теимиуса) ва Кале (Симена) қишлоқлари бўйлаб чўзилган. Энг баланд чўққиси 188 метр бўлган оролни феруза денгиз ўраб олган.

Кекова сўнгги йилларда тобора оммалашиб бораётган ороллардан саналади. Чаяғзи (Андриаке) дан амалга ошириладиган қайиқ саёҳатлари «Кекова саёҳати» деб атала бошланди. Бундан ҳам муҳими, орол атрофидаги археологик табиий ҳимоя ҳудудларига «Кекова муҳофаза ҳудуди» номи берилган.

Туркия туризм агентлиги

Каш

Анталиянинг ғарбий қисмида жойлашган, шеър ва қўшиқлар ёзиладиган, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун афзал саналган, тор кўчалари ва табассумли одамлари билан сизни ўзига тортадиган «шинамгина» шаҳарча сўзи билан таърифлашга лойиқдир.

Каш сизга ўнлаб тадбирларни ваъда қилади. Улардан энг машҳури Кашнинг кичик бандаргоҳидан жўнайдиган қайиқларга миниб, мовий қўлтиқ бўйлаб саёҳат қилишдир. Бундан ташқари, бу сокин қўлтиқда Туркия ва Европада энг машҳур шўнғиш манзиллари мавжуд. Канён, Димитри (Памук), Бесми ороли, Буюк ғор ва Лиманағзи Кашнинг энг таниқли ва истиқболли шўнғиш жойларидир.

Туркия туризм агентлиги

Коняалти соҳили

Туркиянинг энг машҳур соҳилларидан бири бўлган Коняалти соҳили Анталия шаҳар марказидан атиги саккиз километр ғарбда, яъни шаҳар ичида жойлашган. Мовий байроқ соҳиби ва 7,5 км узунликдаги соҳил Анталиянинг энг муҳим табиийлик сиймоларидан биридир.

Туркия туризм агентлиги

Капуташ соҳили

Биринчи даражали табиий муҳофаза қилинадиган ҳудуд бўлган Капуташ соҳили Каш-Калькан автомагистралида жойлашган. Капуташ — денгизга туташган водийнинг оғзида жойлашган соҳилдир. Оқ қумлардан иборат ушбу соҳил – очиқ ҳавода тўқ кўк, яқинлашганда мовий, қирғоқдан қараганда эса феруза ранг бўлиб товланадиган афсункор денгиз ҳисобланади.

Туркия туризм агентлиги

Чирали соҳили

Кемер туманидаги Чирали соҳили жанубий томондан Қадимги Олимпос шаҳри, шимоли-ғарбидан эса Янарташ (Химера) билан ўралган. Чирали соҳилининг узунлиги 3,2 км ва кенглиги 10 дан 50 метргача. Соҳил денгиздан енгил қиялик билан кўтарилади ва иккала учида қоялар билан чегараланади. Умуман олганда, у асосан майин қумлари билан машҳур.

Туркия туризм агентлиги

Патара соҳили

Патара соҳили Туркиядаги иккинчи энг узун соҳилдир. Унинг кенглиги 280 метрдан 1500 метргача, умумий узунлиги эса 14 километрни ташкил қилади. Махсус атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудуди деб эълон қилинган Патара, шунингдек, Туркиядаги Саretta Саrеttаs ноёб тошбақаларининг ҳам кўпайиши учун мақбул ҳудуд саналади.

Туркия туризм агентлиги

 Инжекум соҳили

Инжекум — Аланиядаги Авсаллар шаҳарчасидаги соҳил бўлиб, у ўзига хос қуми билан машҳур. Майингина сариқ қуми ва саёз денгизи бу соҳилни ўзига хос қиладиган асосий омиллардир.

Туркия туризм агентлиги

Лара соҳили

Лара соҳили Анталия шаҳар марказидан 18 километр жануби-шарқда жойлашган. У соҳил қумликларининг кенглиги ва нафис қумга эгалиги билан машҳурдир. Шунинг учун Лара соҳили одамлар орасида Олтинқум соҳили деб ҳам аталади. Лара соҳилининг узунлиги икки километр, кенглиги эса ўртача 45 метр.

Туркия туризм агентлиги

Дамлаташ ва Клеопатра соҳили

Дамлаташ ва Клеопатра соҳиллари Алания қалъасининг ғарбида жойлашган бўлиб, иккала пляж ҳам «Мовий байроқ» соҳибларидир. Дамлаташ соҳили Дамлаташ ғорининг рўпарасида жойлашган. Тарихдан Миср маликаси Клеопатра ва Рим императори Антониусларнинг айнан бу ерда сузганлари маскан донғини янада оширади. Шунинг учун соҳил Клеопатра номи билан ҳам машҳурдир. Денгиз кўзойнаклари билан сузилса, балиқ ва бошқа денгиз жонзотларини кўриш имконияти мавжуд.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 272
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 720
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 371
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 395
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 745
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285