15:42 | 02.06.23 1453
Тест синовлари ёпиқ иншоoтларда ўтказилади
1 сменада 44 минг абитуриент имтиҳон топшириши режалаштирилган
Бу йилги тест синовлари ёпиқ иншоотларда ўтказилади. Бу тўғрисида Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг баёни билан тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга кўра, тест синовлари бўлиб ўтадиган бинолар сони 92 тани ташкил этади. Бинолар Агентлик ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда танланган бўлиб, уларнинг барчаси катта сиғимли бинолар ҳисобланади. 1 сменанинг ўзида 44 минг абитуриент имтиҳон топшириши режалаштирилган.
Хабарда қўшимча қилинишича, Агентлик бинолар рўйхатини маҳаллий ҳокимликлар билан ўзгартириш ҳуқуқига эга.