10:18 | 03.06.23 2355

6 жилд ва 80 минг сўз: «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» лотин алифбосида нашр этилди

Нашрдан янги сўз бирикмалари ва терминлар жой олган

Ўзбек тилининг изоҳли луғати илк бор лотин алифбосида нашр этилди. Фанлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ҳамкорлигида ōтказилаётган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобининг тақдимоти бошланди, деб хабар бермоқда Фанлар академияси ахборот хизмати.

Фанлар академияси ахборот хизмати

Бекзод Шукуровнинг маълум қилишича, Изоҳли луғатда 80 мингдан ортиқ сўзлар ва аввал мавжуд бўлмаган жумлалар киритилган.

Бугун Фанлар академиясида янгиланган Ўзбек тилининг изоҳли луғати тақдимоти бўлди. Ўзбек тилининг изоҳли луғати илк бор лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланган ва 6 жилддан иборат. Изоҳли луғатдан ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ (шундан 5 000 га яқини изоҳли луғатларда илгари бўлмаган) сўз ва сўз бирикмалари, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминлар, бир неча шевада қўлланадиган сўзлар, баъзи тарихий ва эскирган атамалар ўрин олган. 2020 йилда нашр этилган Ўзбек тилининг изоҳли луғати кирилл ёзувида 5 жилддан иборат бўлган.

Шунингдек, Изоҳли луғат устида кимлар ишлагани, қандай ишлар амалга оширилганига ҳам тўхталиб ўтилди.

Изоҳли луғатнинг дастлабки жилдларини тайёрлашда марҳум олимлар – академик Азим Ҳожиев, академик Тўра Мирзаев, академик Эрнис Бегматов бевосита иштирок этган. Шунингдек, ушбу лойиҳада филология фанлари доктори профессорлар Низомиддин Маҳмудов, Ёрқин Одилов, Дурдона Худойберганова ҳамда филология фанлари номзодлари Абдуваҳоб Мадвалиев, Феруза Мусаева, шунингдек, тажрибали муҳаррирлар, мусаҳҳиҳлар ва бошқа мутахассислар иштирок этди. Ушбу луғатнинг чоп этилиши ўзбек тили ривожланишининг, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишнинг муҳим босқичидир.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 392
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 742
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 378
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 400
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 766
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285