18:06 | 03.06.23 2965

Белгиланмаган ерга чиқинди ташлаган шахс жаримага тортилди

Чиқинди ташланган ер фуқаро томонидан тозаланган

Табиат ресурслари вазирлиги томонидан ўрнатилган кузатув камералари ноқонуний чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳуқуқбузарликни тасвирга олди.

eco.gov.uz

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Янгибоғ МФЙ ҳудудида фуқаро Ф.С. давлат рақами «10 C 335 BА» бўлган Damas русумли автотранспорт воситасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91- 1-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар ўзи ташлаган чиқинди жойини тозалади ва 1 650 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йил 1 июлдан «Чиқиндиларни оммавий йиғиш» умуммиллий ҳаракати ташкил этилиши, бу борада Президент фармони эълон қилингани хабар берилган.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 637
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 795
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 383
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 418
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 797
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 290