14:30 | 03.06.23 3695

«Юксалиш» ҳаракати ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат билан чиқди

Ҳаракат Ўзбекистон дунёвий ва ҳуқуқий давлат эканини эслатиб ўтган

Сўнгги кунларда жамиятда катта норозиликларга сабаб бўлаётган диний материаллар билан қамалиш ҳолатлари анча кўпайди. Тергов жараёнига жалб этилган шахсларга қўйилган айбловлар ва жарималар ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари бу ҳолатларни қонун ҳужжатлари билан тушунтиришга ҳаракат қилсаларда, фаоллар инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб қабул қилмоқдалар. Юқоридаги ҳолатларга нисбатан «Юксалиш» ҳаракати мурожаат билан чиқди.

Мурожаатда айтилишича, диний материалларни тарқатган шахслар жавобгарликка тортилгани, ҳаттоки, «Жума муборак» табрикларини тарқатиш ҳам эҳтимолли жиноят эканлиги таъкидланган. Ҳаракат янгиланган Конституцияга эътибор қаратиб, Ўзбекистон дунёвий ва ҳуқуқий давлат экани, қонунларда эътиқод эркинлиги кафолатланганига урғу берган.

Мамлакат янги Конституциясида Ўзбекистон дунёвий ва ҳуқуқий давлат эканлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, қонунларимизда эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шундай экан, ҳар қандай ижтимоий муносабатлар биринчи галда ҳуқуқий асосда баҳоланиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Мурожаатда қўшимча қилинишича, бу ҳолатлар жамият орасида резонанс келтириб чиқармаслиги учун тергов тафсилотлари очиқланиши зарур. Бунда ҳуқуқ-тартибот ва суд органлари жонбозлик кўрсатиши сўралган. Улар барча ахборотларни ўз вақтида жамиятга етказиши талаб этилган. Ҳаракат мурожаатнинг сўнгида электрон табриклар ва чет тилида ёзилган диний матнларга ҳам тўхталиб ўтган.

Қолаверса, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда тақиқланган ташкилотлар атрибутлари, белги ва тасвирлари туширилган электрон табрикномалар ёки арабча ва бошқа хорижий тилларда экстремистик чақириқларни ифодаловчи хабарлар тайёрланиб тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ватандошларимиз эса бу каби маълумотларни билиб-билмай тарқатмоқдалар. Шу сабабли, барчани бу масалаларда ҳушёр бўлишларини сўраймиз.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 230
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 718
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 371
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 395
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 740
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285