11:30 | 03.06.23 2128

Каcбий-ижодий имтиҳон 1 йўналишда топширилади

Вазирлик ходими батафсил маълумот берди

Ҳар йили ўқув йилининг тугаши билан битирувчилар ва абитуриентлар ўртасида имтиҳон жараёнлари билан боғлиқ саволлар кўпаяди. Тест жараёнлари бошланиш санаси, улар ўтказиладиган жойлар ва берилаётган имтиёзлар ҳақидаги саволлар доимий равишда мутассадиларга бериладиган саволдир. Бироқ, абитуриентлар томонидан бироз баҳсли ва мунозарали саволлар ҳам учраб туради. Yoshlar телеканали «Абитуриент-2023» лойиҳасида касбий-ижодий имтиҳонлар тўғрисида ҳам савол берилди.

Телеканал ботига абитуриентдан келиб тушган хабарда «касбий-ижодий имтиҳон топширувчилар 1 йўналишга ҳужжат топшира оладиларми ёки 5 йўналишга?» деган мазмунда савол йўлланган.

Касбий-ижодий имтиҳони бор йўналиш танласа, фақат битта жойга топшира оладими, бошқа йўналишларни танлаб бўлмайдими?

Ушбу саволга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъул ходими жавоб берди:

Ҳа, фақат 1 та йўналишга топшира олади. Бешта йўналишни танлаш ҳуқуқи фақат тест синовлари топшириладиган ОТМлар учун амал қилади, ҳолос. Ҳозирча касбий-ижодий имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар учун бундай имконият йўқ.