9:06 | 03.06.23 2887

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилади

Бу ҳақда Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида маълум қилинди

Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Мазкур Қонун техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш қоидалари бузилишларининг олдини олиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган таъсир чораларини янада тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

senat.uz

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга махсус органлар томонидан мувофиқликни баҳолаш қоидаларини техник регламентлар талабларига мувофиқ бўлмаган маҳсулот чиқарилишига ёки мувофиқликни баҳолашни амалга ошириш учун маҳсулотни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказилишига сабаб бўладиган тарзда бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонун муҳокамаси давомида Сенат Раиси Т.Нарбаева айрим масалаларга тўхталди. Унга кўра, Техник регламентлар, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш жиддий хавфларни келтириб чиқариши таъкидланди.

Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари мувофиқлиги бўйича содир этиладиган бундай ҳуқуқбузарликлар нафақат давлатга иқтисодий зарар етказади, балки фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф солиши мумкин. Шу билан бирга, бунинг учун белгиланган маъмурий жавобгарлик содир этилган қилмишнинг оғирлик даражасига ва келиб чиқадиган оқибатлар кўламига мутаносиб эмас, бу эса шундай ҳуқуқбузарликлар профилактикасига тўсқинлик қилмоқда, — Т.Нарбаева.

Мазкур Қонун соҳада қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларнинг натижадорлигини оширади ва энг муҳими, фуқаролар ҳаёти ҳамда соғлиғини муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Қонунда мувофиқлик сертификати берилиши асоссиз равишда рад этилса, унинг ёхуд мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилишини асоссиз равишда тўхтатиб турган ёки тугатган мувофиқликни баҳолаш органи ва унинг мансабдор шахсларининг жавобгарлиги ҳам назарда тутилмоқда.

Хусусан, ушбу ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланмоқда.

Агар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳуқуқбузарлик такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солиш кўзда тутилмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи синов лабораториялари ва сертификатлаштириш идораларининг масъулиятини ошириш ва маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини тўлиқ баҳолаш орқали аҳолини сифатли маҳсулот ва хизматлар билан таъминлашга олиб келади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 569
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 783
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 381
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 408
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 785
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 289