19:18 | 03.06.23 2771
Самарқандда қурувчи йигит кўп қаватли бинодан йиқилиб вафот этган
Расмийлар бу ҳақда жамоатчиликка хабар бермаган
Жорий йилнинг май ойида Самарқанд шаҳар Боғимайдон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйда ишлаётган қурувчи зинадан йиқилиб вафот этган. Воқеа 6 май куни содир бўлган бўлсада, расмийлар бу ҳақда жамоатчиликка хабар бермаган.
Таъкидланишича, ишчи Қашқадарё вилоятида туғилган 21 ёшли йигит, объектда сувоқчилик ишлари билан шуғулланаётган бўлган. Масъул ходимнинг айтишича, йигит шўхлик сабаб зиналардан йиқилган ва воқеа жойида вафот этган.
Қурувчи йигитнинг ўлими юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «a» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.