Тошкентда мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёни олиб борилмоқда
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган жанжал бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 23 май куни соат 11:00 ларда Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида 9 ва 10-синфда ўқийдиган тўрт нафар ўқувчи ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган.
Оқибатда 2 икки нафар ўқувчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, болалар соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.