13:18 | 04.06.23 1015

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламини иш билан банд қилиш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди

Қонунда ҳар ким иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган

Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни жорий қилади. Жумладан, ҳар бир фуқарода иш берувчига мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул ёрдами  орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари билан иш жойини эркин танлаш ҳуқуқи мавжуд.

Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламига қуйидагилар киради:

  • 14 ёшгача болалар, ногиронлиги бўлган болаларнинг ёлғиз ота-онаси, кўп болали оила ота-оналари;
  • мактаблар, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ҳамда техникум битирувчилари;
  • «Меҳрибонлик» уйи битирувчилари, шунингдек ОТМнинг грант асосидаги битирувчилари;
  • Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • пенсияолди ёшидаги шахслар;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар;
  • одам савдоси жабрланувчилари.