19:18 | 05.06.23 2121
Тест синовларини ўтказиш вақти ўзгарадиган бўлди
Имтиҳон ёпиқ иншоотларда ўтказилаётгани учун жараённи кечроқ ўтказишга эҳтиёж йўқлиги айтилмоқда.
Бу йилги тест синовлари ўтказиладиган вақтлар маълум қилинди. Аввалги йилларда тест жараёнларининг очиқ иншоотларда ўтказилиши уларнинг вақтига сезиларли таъсир ўтказган эди.
Об-ҳавонинг иссиқлиги ва қуёш нурларининг абитуриентларга таъсири имтиҳонлар эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида, кечроқ ўтказилаётган эди. Бу йилги тест жараёнлари ёпиқ иншоотларда ўтказилаётгани сабаб тест жараёнлари вақти ҳам ўзгарадиган бўлди.
1-смена имтиҳонлари соат 08:00 дан, 2-смена имтихонлари эса, 15:00 дан бошланиши айтилди. Имтиҳон ёпиқ иншоотларда ўтказилаётгани учун жараённи кечроқ ўтказишга эҳтиёж йўқлиги айтилмоқда.