13:18 | 07.06.23 1555

Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларида электр энергияси ўчирилди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ истеъмолчилардан узр сўради

Бугун, 7 июнь куни Тошкент шаҳрининг бир нечта туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 17:00га қадар вақтинчалик ўчирилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маълум қилишича, Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти ўчирилди.

  • Бектемир тумани «Нурлийўл» МФЙнинг Бектемир ҳамда Шодиёна кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Учтепа тумани «Шарқ юлдузи» МФЙнинг Дурбек, Дурбек 4-тор ҳамда Лочин кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Яшнобод тумани P.Mahmud ва Махмур, «Арғин» МФЙнинг Абадият кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
  • Чилонзор тумани Лутфий ва Боғистон кўчалари  ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.