Тажрибасиз мутахассислар ўртача 5 миллион сўм маош олмоқчи бўлади — HeadHunter
Иш берувчилар ёш мутахассислар талабларга жавоб бермаётганидан шикоят қилмоқда
Университет битирувчилари ишга жойлашишда иш берувчилардан ўртача 5 миллиондан бошланадиган ойлик талаб қилишади. Бу ҳақда hh.uz портали Bugun.uz’га маълум қилди.
Кўпинча, ёш иш изловчиларга промоутер, курер, саll-марказ оператори, репетиторлик ва энагалик каби ишлар таклиф этилади. Одатда бундай ишлар учун ёшларга камроқ ойлик тўлови берилади.
Катта эҳтимол билан, ўсмирга меҳнат шартномаси бўйича рўйхатдан ўтмасдан иш таклиф қилиниши мумкин. Бунга рози бўлиш катта хавф. Шартномасиз ишлаганда, иш берувчи болани кам ойлик тўлови билан алдаши мумкин.
HeadHunter маълумотларига кўра, тажрибасиз мутахассислар ўртача 5 миллион сўм маош олмоқчи бўлади. Бу ҳақиқатга тўғри келадими?
Ўзбекистонлик иш берувчилар ўзларига ишлаш учун келган олий ўқув юртлари битирувчилари иш ҳақи бўйича юқори талаблар қўяётгани, лекин ўзлари талабларга жавоб бермаётганидан шикоят қилмоқда. Шундай қилиб, иш берувчилар одатда янги мутахассисларни малакасиз ишга қабул қилишга тайёр.
Аммо иш берувчиларнинг ўзлари қанча пул тўлашга тайёр – кўрсаткичлар фарқ қилади. Касбий соҳага қараб ўртача 2 миллион сўмдан 6 миллион сўмгача. Энг юқори маошлар савдо (савдо бўйича менежер), IТ ва кўчмас мулк соҳаларида.