15:42 | 07.06.23 2518
Вояга етмаган қизини муттасил қийнаб келган отага суд ҳукми ўқилди
Айбдорга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Кеча Жиноят ишлари бўйича Косон туман судида вояга етмаган қизини муттасил қийнаб келган отага нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Аниқланишича, судланувчи P.T. охирги бир йил давомида муттасил равишда ўзининг 2009 йилда туғилган, вояга етмаган қизини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, қийнаб келган.
Суд ҳукмига мувофиқ Р. Т. Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.