10:18 | 07.06.23 2821
Ўзбекистонда январ-апрел ойларида 504,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган
Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга ошган
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонда 504,6 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 32 фоизга ошган.
2023 йилнинг январ-апрел ойларида айрим саноат маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиш ҳажми:
- Автомобил бензини — 504,6 минг тонна;
- Кўмир — 1 471,5 минг тонна;
- Нефт — 258,5 минг тонна;
- Газ конденсати — 423,1 минг тонна;
- Автобус — 257 дона;
- Юк автомобиллари — 717 дона;
- Автомобил двигателлари — 62 минг дона;
- Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) — 82 383 дона.