17:18 | 08.06.23 612

Тошкентда бўлиб ўтган плоггингда 300 кг дан ортиқ пластик чиқинди йиғилди

Тадбир Тошкентдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий Экопаркда ўтказилди

2023 йил 4 июн куни Тошкентдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий Экопаркда плоггинг бўлиб ўтди. Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Sanfa, Coca Cola компаниялари ҳамда Саноат-қурилиш банк ҳамкорлигида 5 июн — Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишлаб ўтказилди. Маълумот учун, плоггинг — бу экологик ҳаракат бўлиб, унда иштирокчилар маълум масофани югуриб ёки юриб босиб ўтадилар ва шу билан бирга чиқинди йиғадилар.

2009 йилда ташкил этилган Sanfa компанияси Ўзбекистонда полимер материаллардан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири бўлиб, ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида пластмассадан қайта фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

«Пластик ифлосланишга қарши кураш» шиори илгари сурилган плоггингдан кўзланган асосий мақсад жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитнинг пластмасса билан ифлосланиши муаммосига қаратишдир. Плоггингда иштирокчилар кун давомида 1000 км дан ортиқ масофани югуриб босиб ўтишди ва жами 300 кг 513 г пластик чиқинди йиғишди. Энг кўп чиқинди йиғганлар муносиб тақдирланди.

Ғолиблар:

1-ўрин — Мухлиса Ёқубова (40 кг 900 г; 34 км — 9 соат 56 мин);
2-ўрин — Сухроб Рўзалиев (22 кг 600 г; 12.02 км — 2 соат 31 мин);
3-ўрин — Мақсад Холмуродова (18 кг 500 г; 13.59 км — 5 соат 09 мин).

Ғолиблар тадбир ҳамкори бўлган СҚБнинг пул сертификатлари билан тақдирландилар. 1-ўринга 3 000 000, 2-ўринга 2 000 000, 3-ўринга эса 1 000 000 сўм пул мукофоти топширилди.

Шу билан бирга, «Энг катта тўплам» номинациясида ўқувчилари 56 кг пластмасса йиғган NEWTONE мактаби ғолиб бўлди. Шунингдек, пластмасса йиғиб, Марказий экопаркда жойлашган йиғиш пунктига топширган барча иштирокчига кепка, шоппер ва футболка берилди.

Sanfa компанияси йиғилган пластмассадан Қорақалпоғистонда ёввойи ҳайвонларни суғориш учун геомембран ишлаб чиқаради. Ушбу материалдан ёввойи ҳайвонларни тоза сув билан таъминлайдиган махсус сув омборлари қурилади. Бу сув омборлари 17 июн куни нишонланадиган Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш куни муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Coca Cola ва Sanfa компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Қорақалпоғистондаги қўриқхоналардан бирига ўрнатилади.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 630
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 785
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 383
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 418
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 797
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 290