9:06 | 08.06.23 1127

Абитуриент ОТМга ҳужжат топшириш учун қанча тўлаши маълум бўлди

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (165 минг сўм) миқдорида тўлов қилинади

Бу йилги қабул учун абитуриентлар тўлаши керак бўлган миқдор 165 минг сўм этиб белгиланди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари «Абитуриент» кўрсатувида шу ва шунга ўхшаш кириш имтиҳонларига оид саволларга жавоб берди.

«Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов қилишади. Май ойидан БҲМ миқдори 330 минг сўм этиб белгиланган ва абитуриентлар бунинг ярмини – 165 минг сўм миқдорида тўлов қилади», деб маълумот берди агентлик ходими Жамшидбек Одилов.

Тестда қатнашиш учун тўлов қилмайдиган абитуриент тоифалари ҳам маълум қилинди. Буларга:

  • ўқишни тест ўтказилаётган йилда тамомлаган битирувчилар;
  • ногиронлиги бўлган абитуриентлар;
  • меҳрибонлик уйи болалари;
  • болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
  • «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи ёшлар киради.

Маълумот ўрнида, абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам) амалга оширилади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун қабул 10 июлда якунланади.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 393
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 239
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 194
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 630