Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Гумондорлардан бири автомактаб ўргатувчиси эканлиги айтилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси, Вобкент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда фуқаро О.Э. фуқаро Х.Р.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 450 АҚШ долларини олган пайт қўлга олинди. Шунингдек, фуқаро С.М. ҳам фуқаро К.Ғ.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Узун тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Ў.» МЧЖ автомактаби ўргатувчи устаси В.Б. фуқаро Ф.Р.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 2,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.