20:30 | 08.06.23 896

Боғча болаларига игна тиққан амалиётчи талабага суд ҳукми ўқилди

Айбдорларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди

Янгиҳаёт туманидаги боғчалардан бирида амалиёт ўтаётган талаба боғча тарбияланувчиларига игна тиққани акс этган тасвир тарқаган эди. Тошкент шаҳар судлари айбдорга суд ҳукми ўқилганини эълон қилди.

Бугун жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг cайёр мажлисида С.Э. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги 122-ДМТТ тарбиячиси) ва М. Р. (2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги Педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Суднинг 2023 йил 8 июндаги қарори билан икки нафар ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериши ва протест келтиришга ҳақлидир.

Суд томонидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси бошлиғига содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан меҳнат муносабатларидан келиб чиқиб, расмий муносабат билдириш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 313-моддаси тартибида тақдимнома ҳам чиқарилди.

Шунингдек, Янгиҳаёт туманидаги 122-ДМТТ мутасаддиларига рўйхатдан ўтмасдан туриб, тарбияланувчиларни қабул қилинганлик ҳолати ва улар учун тўловлар амалга оширилганлигини текшириб, қонуний баҳо бериш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 278-моддаси тартибида Янгиҳаёт туман прокурорига хабарнома юборилди.


Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 632
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 358
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 379
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 706
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 273
Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

10:51 | 04.10.23 322