18:06 | 08.06.23 838

Европаликлар Хитойни рақобатчи деб ҳисобламайди — The Guardian

Полша аҳолисининг 39% и Россия билан барча алоқаларни узиш тарафдори

Россия Украинага бостириб кирганидан 15 ой ўтиб , европаликларнинг деярли учдан икки қисми Москвани рақиб сифатида кўришади. Бироқ қитъанинг шарқий қўшниси билан узоқ муддатли муносабатларига оид фикрлар ҳамон турлича. The Guardian нашри европаликларнинг нафақат Россияга муносабати, балки АҚШ ва Хитойга бўлган қарашлари акс этган суриштирувни эълон қилди.

Financial Times

Европа Ташқи алоқалар кенгаши (ЭСФР) томонидан кўп мамлакатларда ўтказилган сўровда ҳам кўпчилик Европа Иттифоқининг АҚШга таянишдан кўра мудофаа қобилиятини ошириш тарафдори эканлигини ва Хитойни рақобатчи эмас, балки шерик сифатида кўришини аниқлади.

Европаликлар ЕвроИттифоқ ташқи сиёсатда гегемон бўлишини ва ўзининг мудофаа салоҳиятини оширишни истайдилар. Бу Европа Иттифоқи учун ҳал қилувчи дақиқа бўлиши мумкин. Иттифоқ ўз ичидаги турфа-хил фикрларни кесиштириш орқали АҚШга қарамликдан қутула олса, ўз сиёсий позициясини мустаҳкам эгаллай олиши мумкин, — деди Жана Пуглиерин.

Россияга нисбатан кескин салбий фикрга эга бўлганлар улуши жуда хилма-хил бўлиб:

  • Данияда 74%,
  • Полшада 71%,
  • Швецияда 70%,
  • Нидерландияда 67%
  • Германияда 62%,
  • Италияда 37%,
  • Болгарияда 17% ни ташкил этади.

Венгерларнинг тахминан 39% ва болгарларнинг 65% Россияни иттифоқчи ёки шерик сифатида кўрадилар.

Хавотирли томони, Италия оралиқ жойга тушиб қолган. Бошқа пойтахтлар Рим ўзининг Украинпараст позициясини қайта кўриб чиқишидан қўрқишлари мумкин.

Европаликларнинг деярли ярми (48%), агар уруш музокаралар орқали, тинчлик келишуви билан якунланадиган бўлса, фақат маълум соҳаларда савдо қилиш орқали Россия билан «чекланган» муносабатларга эга бўлиш керак деб ҳисоблайди.

Полша аҳолисининг 39% и Россия билан барча алоқаларни узиш тарафдори бўлса, Германияда 26%, Венгрияда 32%, Австрияда 36% ва Болгарияда 51% аҳоли Россия билан урушдан кейинги тўлиқ ҳамкорликни қатъий қўллаб-қувватлади.

Европа Россия билан чекланган муносабатларни давом эттириши керак, деган фикр ҳукмрон. Умуман олганда, бу Европа жамоатчилиги ўртасида келишувга асос бўлиб хизмат қилади. Лекин баъзи тортишувлардан қочиш мумкин эмас.

«Америка яқинда, Россия пастда ва Хитой узоқда туради» ҳисоботида айтилишича, АҚШ Европа Иттифоқининг дўсти ва ҳамкори сифатидаги обрўсини аввалги сўровдан бери қайта тиклаган.

2021 йилда ҳеч бир давлат Вашингтонни «Европа манфаатлари ва қадриятларини баҳам кўрадиган» иттифоқчи сифатида кўрмади. Бу йил 11 мамлакатда 32% аҳоли шундай деб ҳисоблади.  Данияда 55% дан Болгарияда 13% гача, 43% эса АҚШни зарур ҳамкор деб билди.

 


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 400
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 247
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 197
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 634