Пойтахтнинг қатор туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ яна истеъмолчилардан узр сўради
Бугун, 8 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Бектемир ҳамда Чилонзор туманлари ҳудудидаги қисман аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00га қадар вақтинчалик ўчирилади.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
- Бектемир туманининг: «Ийк ота» МФЙнинг Маърифат ва Ҳуррият кўчалари ҳамда «Олтинтопган»МФЙнинг Олтинтопган кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
- Яшнобод туманининг: Баку, Бойсун, Ғиждувон, Ҳовот, Марв, M.Aшрафий ҳамда Қашқадарё кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
- Чилонзор туманининг: Нурхон, Афшона ҳамда Қўшчинор кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.
Истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ҳамда ишончли етказиб бериш, юзага келиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олиш ва туман электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган Давлат дастурлари асосида ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.
Шу сабабли ушбу ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.