21:42 | 09.06.23 1393

Ҳаётда бир марта бўлса ҳам Кападокияга ташриф буюришингиз учун бешта сабаб

Кападокия Туркиянинг энг жозибали минтақаларидан бири

Фото: Туркия туризм агентлиги

Кападокия мўъжизакор табиий гўзаллиги ва тарихий объектлари билан сайёҳларни ўзига тортадиган Туркиянинг энг жозибали минтақаларидан биридир. Бу «эртаклар шаҳри» ўзининг ғорда жойлашган меҳмонхоналари, ранг-баранг ҳаво шарлари, минг йиллик узумчилик ва кулолчилик мерослари билан ҳар мавсумда ўзига хос тажрибаларни тақдим этади. Кападокияга саёҳатни ўтказиб юбормасликнинг бешта сабаби билан танишамиз.

Кападокия рамзи: «Пери мўрилари»

Кападокия ҳақида ўйланганда биринчи бўлиб ҳаёлга келадиган тасвир «Пери мўрилари»дир. Кападокия рамзи бўлган бу қадимий қоя шаклларини минтақанинг исталган жойидан кўриш мумкин. «Пери мўрилари»нинг энг яхши намуналари Пашабоғда жойлашган бўлиб, у ерда «шляпасимон» конус шаклидаги юзаси қаттиқ тошлардан ташкил топган намуналарни учратиш мумкин. Ушбу тош шаклларининг ҳайратланарли кўринишидан баҳраманд бўлишнинг энг яхши усули бу   иссиқ ҳаво шари орқалидир. Қуёш кўкка оҳиста кўтарилаётганда, сиз оёқларингиз остидаги Кападокия ажойиботларини кўриш имконига эга бўласиз.

Фото: Туркия туризм агентлиги

 

Ғор меҳмонхоналарида ўз хонангизни банд қилинг

Фото: Туркия туризм агентлиги

Кападокиянинг «Ғор меҳмонхона»сида қолиш ташриф буюрувчиларга тақдим этиладиган энг унутилмас тажрибалардан биридир. Ғор меҳмонхоналарининг ўзига хос архитектураси ва дизайни жойнинг жозибадорлигини ошириб, уни саёҳатчилар ташриф буюриши зарур бўлган манзилга айлантиради.

Ғаройиб ер ости шаҳарлари сизни ўтмишга етаклайди

Фото: Туркия туризм агентлиги

 

Кападокияда милоддан аввалги II минг йилликда яшаб ўтган Хетлар даврига оид қолдиқлар мавжуд. 1985 йилдан бери ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Гўреме очиқ осмон остидаги музей қояларга ўйилган муқаддас жойлар ва илк насронийлик даврининг муҳим манзараларини акс эттирувчи фрескалари билан диққатга сазовордир. Ер ости шаҳарлари Кападокия саёҳатларининг қийматини янада оширади. Милодий VII-VIII асрларда пайдо бўлган бу шаҳарлардан илк насронийлар ҳам ибодат қилиш мақсадида фойдаланганлар. Каймакли, Деринкую, Ўзконак ва Мази каби ер ости шаҳарлари ўнлаб йиллар давомида сақланиб қолган ва чуқурликдаги хоналари, овқатхоналар, черковлар ва озиқ-овқат омборлари билан минтақа аҳолисининг «ер ости» ҳаёти ҳақида тушунча беради.

Кападокиянинг диққатга сазовор жойлари: улкан ҳаво шарлари билан саёҳат ва бошқалар

Фото: Туркия туризм агентлиги

Кападокия деганда кўз ўнгимизга энг биринчи келган манзара, албатта, ҳаво шарлари билан боғлиқ саёҳатлардир. Офф-роад сафари тажрибалари сизга минтақанинг водийлари, қояли аҳоли пунктлари ва пери мўриларини яқинроқдан кўриш имконини беради. Агар сиз Кападокияни пиёда кашф қилмоқчи бўлсангиз, минтақанинг ҳаяжонли юриш йўллари жуда сизга жуда мос келади. Кападокия, «гўзал отлар мамлакати»ни, шунингдек, ҳудудга қарашли маҳаллий отларга миниш орқали ҳам ўрганиш мумкин. Кулолчилик Кападокия ўз ташриф буюрувчиларга тақдим этадиган яна бир имкониятдир. Қизилирмак дарёси бўйларидан олинган юмшоқ ва ёғли лойлари билан машҳур Аваносдаги кулолчилик устахонасига ташриф буюриш, қизиқарли машғулотларингизнинг бир қисми бўлиши мумкин.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Ноёб гастрономия тажрибалари

Фото: Туркия туризм агентлиги

Ҳатто энг оддий таомни ҳам «санъат» даражасида тайёрлайдиган Кападокия маҳаллий ошпазлари, энг нозиктаъб саёҳатчиларнинг ҳам қалбига йўл топа олади. Тести кабоби Кападокия ошхонасининг татиб кўриш керак бўлган таомларидан биридир. Кападокияга ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатадиган бошқа минтақавий таомлар орасида гувеч, зарчўва билан пиширилган гуруч пудинги, Невшеҳир мантиси ва қуюқ қаймоқ бор. Кападокия минг йиллар давомида чуқур илдиз отган виночилик меросига эга, шу сабабли барча саёҳатчилар эндемик маҳаллий узум виноларини татиб кўриши мумкин.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 275
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 574
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 588
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 436
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 290
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 614