20:30 | 09.06.23 931
Канададаги ўрмон ёнғинлари билан курашиш учун халқаро миқёсда ёрдам берилади
Шарқ ва ғарбда ёнғиннинг бир вақтда аланга олиши аҳволни қийинлаштирган
Канаданинг иқлим ўзгариши оқибатларининг ёмонлашиши ҳақидаги хавотирларини ўрмон ёнғинлари мавсумининг ёмон бошланиши кучайтириб юборди. Халқаро ҳамжамият Канаданинг ўрмон ёнғинларига қарши курашини қўллаб-қувватлашини ваъда қилди.

Канада бўйлаб ўрмон ёнғинлари ёнишда давом этмоқда. Минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Қўшма Штатларнинг катта ҳудудини тутунли туман қамраб олди.

Канадада ўрмон ёнғинлари кенг тарқалган бўлсада, шарқ ва ғарбда ёнғиннинг бир вақтда аланга олиши аҳволни қийинлаштирган.