13:18 | 09.06.23 1786
Паркент туманида Nexia-1 газ баллони портлаб кетди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ
Бугун, 9 июнь куни соат 09:55 да Тошкент вилояти Паркент тумани «Қайилма» МФЙ, A.Навоий шох кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг бирида Nexia-1 русумли автомашинага газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газ баллонида ёрилиш юзага келиб, портлаш содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан баёнот берди.
Ҳодиса оқибатида Nexia-1 автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та Damas русумли автомашиналарга турли даражада зарар етган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган. Вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, — дейилади вазирлик хабарида.