17:18 | 09.06.23 2891

Подъездда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қўлга олинди

Ушбу шахс Қибрай туманида яшовчи 55 ёшли, оилали эркак эканлиги аниқланган

Тошкентда 7 ёшли қизга кўп қаватли уй подъездида тегажоғлик қилган эркак қўлга олинди.

Фото: ижтимоий тармоқдан

8 июн куни соат 17:00 да Мирзо Улуғбек туманида ўрта ёшдаги эркак 7 ёшли қизнинг орқасидан подъездга кирган. Ўша уйда яшайдиган қиз 1-қаватда яшайдиган дугонасининг олдига келаётган вақтда, эркак қизни қўрқитиб, рўпарадаги эшик олдига олиб бориб, қизни ўпиб, интим жойларини ушлагани ва бошқа уятсиз хатти-ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Қизнинг келавермаганидан хавотир олиб, кўчага чиққан дугонасини кўрган эркак ҳодиса жойидан қочиб кетган. Жабрланувчининг ота-онаси ҳолат бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, ушбу шахс Қибрай туманида истиқомат қилувчи 1968 йилда туғилган 55 ёшли, оилали эркак бўлиб чиққан.

«Кеча терговчи Жиноят кодекси 129-модданинг 3-қисми (шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш) билан жиноий иш қўзғатмоқчи эди. Унга кўра 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси берилади», — дейилади хабарда.
«Сукут сақлама» муаллифлари видеода 119-модда 4-қисмига (зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) Ушбу жиноятнинг тўлиқ таркиби акс этган, дея ҳисоблайди. Қуйидаги модда 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 348
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 638
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 620
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 461
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 336
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 660