18:06 | 09.06.23 1733

Самарқандда Cobalt ва «КамАЗ» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

4 киши тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган

8 июн куни соат 19:30 ларда Ургут тумани «Омонқўтон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39  йўлининг 1121-км да ҳайдовчи ўзининг бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинасини «Ургут-Қарши» йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «КамАЗ» русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲни содир этган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Оқибатда, Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчилари олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган. «КамАЗ» русумли автомашина ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан 2023 йил 8 июн куни туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 822
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 404
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 489
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1761
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 760
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1132