11:30 | 09.06.23 1551
Шавкат Мирзиёев Милан шаҳрига келди
Президент Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказади
Расмий ташриф билан Италияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Римдан Милан шаҳрига келди.

«Мальпенсе» аэропортида олий мартабали меҳмонни Ломбардия вилояти раҳбарияти кутиб олди.
Эртага Шавкат Мирзиёев ушбу ҳудуд губернатори билан учрашади ҳамда Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказади.
«ITMA 2023» тўқимачилик машинасозлиги бўйича энг йирик халқаро кўргазмага ташриф буюрилиши ҳам режалаштирилган.