12:06 | 09.06.23 1004

Тошкентда манзарали дарахтларни кеcган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Дарахтлар нобуд қилиниши натижасида ўсимлик дунёсига 312,1 млн. сўм зарар етказилган

Жорий йилнинг 28 май куни Мирзо Улуғбек туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги собиқ 171 умумтаълим мактаби ҳудудида 26 туп Гледичия навли манзарали дарахтлар фуқаро Страшко Анатолий Сергеевич томонидан кесиб ташланган.

Видеокузатув камерасининг кўрсатишича, фуқаро бу ишни мактабни ўраб турувчи панжарага туташ бўлган гаражлардан ошиб тушиб, амалга оширган.

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва унинг туман бўлими ҳамда туман прокуратураси томонидан ўрганилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Дарахтлар нобуд қилиниши натижасида ўсимлик дунёсига 312,1 млн. сўм зарар етказилган.