15:42 | 12.06.23 1414
Сўмнинг деноминация қилиниши ҳақидаги хабарлар асоссиздир — Марказий банк
Ҳукумат ва Марказий банк бу каби ўзгаришларни кўзда тутмаган
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши тўғрисидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, сўмнинг деноминация қилиниши (1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши) ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги хабарлар асоссиздир.
Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган,— дейилади хабарда.