19:18 | 12.06.23 1512

Самарқандда электр энергиясида узилишлар бошланди

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланиши маълум қилинди

Кучли шамол туфайли Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Вилоятда содир бўлаётган кучли шамол туфайли айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ўчирилди.

Диспетчерлик хизматининг маълум қилишича, кучли шамол туфайли юз бериши мумкин бўлган талафотларнинг олдини олиш мақсадида соат 17:00 ҳолатига 6-10 кВ электр узатиш тармоғи билан ўчирилган.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланиши маълум қилинди.