10:58 | 12.06.23 833
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига таъзия йўллади
Қозоғистондаги ўрмон ёнғинларида 14 киши ҳалок бўлгани айтилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта зиён кўрилгани муносабати билан Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга ва қардош Қозоғистон халқига таъзия йўллади.
Ўзбекистон Президенти қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июн куни Қозоғистоннинг Абай туманида яшин уриши сабаб ўрмон ёнғинлари вужудга келганди. Қозоғистон ФВВ ҳодиса сабаб 14 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.