Ҳаж зиёратига ноқонуний жўнатмоқчи бўлган туристик фирма ходими ушланди
Ходим икки нафар фуқародан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма ходими, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро ва унинг ўғлини 20 минг АҚШ доллари эвазига Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилиб, талаб қилинган суммадан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида, у ушбу пул маблағини туристик фирма раҳбарининг кўрсатмаси асосида олганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.